UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:40Суперлига. "Андижон" - "Бухоро". Асосий таркиблар маълум  5 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  9 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1

ЕЧЛ. “Реал” иродали ғалабага эришди, Роналдудан дубль Янгиликлар

ЕЧЛ. “Реал” иродали ғалабага эришди, Роналдудан дубль

Теглар :  ПСЖРеал Мадрид
ЕЧЛ доирасида нимчорак финал босқичидан ўрин олган ўйинда “Реал” ПСЖни ўз майдонида қабул қилди.

“Реал Мадрид” — ПСЖ 3:1

Голлар: 0:1 – 33 Рабьо, 1:1 – 45, пенальти Роналду, 2:1 – 83 Роналду, 3:1 – 86 Марсело.

“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Начо, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 79), Иско (Асенсио, 79), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 68).

ПСЖ: Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Ло Чельсо (Дракслер, 84), Рабьо, Неймар, Мбаппе, Кавани (Менье, 66).

Огоҳлантиришлар: Неймар (14), Ло Чельсо (25), Иско (32), Рабьо (64), Начо (78), Менье (90).

Реал Мадрид

Криштиану Роналду - 45', Криштиану Роналду - 83', Марсело - 86'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

15/02/2018, 00:45

1
:
3
Тугади

ПСЖ

Адриен Рабьо - 33'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 78158 томошабин

Бош ҳакам: Джанлука Роччи

45'
90'
33'  Иcкo
45'  Криштиану Роналду
68'  Карим Бензема (Гарет Бэйл)
78'  Начо Фернандес
79'  Каземиро (Лукас Васкес)
79'  Иcкo (Марко Асенсио)
83'  Криштиану Роналду
86'  Марсело
86'  Марко Асенсио
15'  Неймар
25'  Джовани Ло Чельсо
33'  Адриен Рабьо
64'  Адриен Рабьо
66'  Эдинсон Кавани (Тома Менье)
84'  Джовани Ло Чельсо (Юлиан Дракслер)
90'  Тома Менье


Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари! Барчангизни улкан футбол оқшоми билан биргаликда улуғ шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёми билан муборакбод этамиз!

Экран қаршисига яхшилаб ўрнашиб олинг! Зеро, бугун сизни дахшатли ўйин кутаётганига шубҳамиз йўқ. Телефонингиз браузерида эса CА ёниқ турса, асло хато қилмаган бўласиз, ишонаверинг!

“Реал Мадрид” — ПСЖ ўйинининг муҳим ҳолатларини матнли трансляциямизда ҳам кузатиб боришни таклиф қиламиз!

Кучли жамоага омад тилаб қоламиз!

Криштиану Роналдунинг хитойлик мухлиси

1. Демак бошладик, ўйинга старт берилди. 

“Реал” кучли прессинг билан ўйинни бошлади

3-дақиқа. Роналдудан зарбаа, бироз ноаниқ кетди

5-дақиқа. 
Марсело ажойиб тарзда ПСЖ жарима майдончасига кириб борди, аммо ҳимоячилар ҳушёр

5-дақиқа. Кроосдан зарба, қайтарилди

7-дақиқа. ПСЖдан илк ҳужум ва илк зарба, бироз ноаниқ кетди

9-дақиқа. Марсело ва Дани Алвеш тўқнашиб кетди. Марсело жароҳат олиб майдонда ётибди

Марселонинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, у майдонга қайтди

15-дақиқа. Бироз аввал тўпни қўли билан ўйнаган Неймар, Начога қўполлик ишлатди ва ўйиндаги илк сариқ карточкани олди

22-дақиқа. Ўйиннинг шиддати пасайди

25-дақиқа. Вератти хато қилди, Ло Чельсо Искога қарши қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди

26-дақиқа. Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси осмон-у фалакка кетди. Раҳматли, Хожибой Тожибоевнинг таъбири билан айтганда “Турган жойида тепага тепди”

28-дақиқа. Роналдуда яна бир имконият. Бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Ареола юзлари билан тўпни қайтарди

Ҳозирча устунлик “Реал” томонида

Параллел ўтаётган ўйинда Юрген Клопп шогирдлари “Порту” дарвозасига 4 дақиқа ичида 2 та гол урди

33-дақиқа. Гоооооол. Адриен Рабьо дарвозани ишғол қилди 

37-дақиқа. Роналдуда яхши имконият бўлди ва аммо яна осмонга тепди, эҳҳҳ

38-дақиқа. Каванииии. Эдинсон иккинчи голни уришига бир баҳя қолди

44-дақиқа. Ўшa “машҳур” Бенземадан ажойиб зарба, Ареоладан сейв

44-дақиқа. Пенальти ПСЖ дарвозасига

Гоооооол. Роналду Кроос томонидан ишланган пенальтини голга айлантирди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:1. Танаффус қиламиз, азиз мухлислар!

Кириштиану Роналдуни табриклаймиз!!! Унинг мухлисларини ҳам, айниқса, хитойлик мухлисини))) Роналду “Реал” учун ЕЧЛдаги 100-голини урди. Табриклар!!!



Биринчи бўлим статистикаси:

“Реал” — ПСЖ 1:1

Зарбалар: 10-4

Аниқ пас: 91%-86%

Хавфли вазиятлар: 7-2

Тўп билан муомала: 55%-45%

Иккинчи бўлим бошланди

54-дақиқа. Адриен Рабьо зарба берди, тўп йўлига Рамос қалқон бўлди. Тўп қўлга теккандек кўринди

63-дақиқа. Ҳужумлар камайди. Жамоалар эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланмоқда

64-дақиқа. Рабьога сариқ карточка. Модричга ишлатилган қўполлик учун

66-дақиқа. ПСЖда ўзгариш: Кавани ўрнига Томас Менье

68-дақиқа. “Реал”да ҳам ўзгариш: Бэйл Бензема ўрнига майдонга тушди

69-дақиқа. Уххх, Неймар ҳакамга “зарба” берди. Неймар тепган тўп ҳакам Жанлука Роккининг қулоғига тегди

76-дақиқа. Уххх, Берчиченинг хавфли тўп узатиши, аммо ПСЖдан ҳеч ким тўпга тега олмади

78-дақиқа. Начо Неймарга қарши қўпол ўйнади ва ўз сариқ карточкасини олди

79-дақиқа. “Реал”да ўзгариш: Каземиро ва Иско ўрнига Лукас Васкез ва Марко Асенсио тушди

Ўйин якунига 10 дақиқа қолмоқда

84-дақиқа. Гооооооооооол. Роналдуууууууууу! Асенсионинг пасини Ареола қайтарди, қайтган тўпни Роналду тиззаси билан дарвозага жойлаб қўйди

86-дақиқа. Гооооооооооол. Марселооооооооо!

Асенсионинг паси Марселонинг зарбаси, Маркиньосдан рикошет ва гол. Мадрид олдинда 3:1

Ўйин ўз ниҳоясига етди. “Реал” мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!

Рейтинг: +152   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика