"Реал" "Барселона" қизиқаётган футболчини илиб кетмоқчи

Aslanov Jasurbek
27 июл 2017, 18:45
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Усмон Дембелега қизиқиш билдирмоқда.

Немис клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби 20 ёшли футболчи билан хайрлашмоқчи эмас. Испан гранди буни ҳисобга олиб, қуйидаги стратегидан фойдаланмоқчи: Футболчининг трансфер ҳуқуқи "Қироллик клуби" томонидан харид қилинади, бироқ у келаси мавсумни ижара асосида "Боруссия"да ўтказади.

Дембеле ва "Боруссия" ўртасидаги битим 2021 йилгача амалда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Sexta Deportes