"Реал" Азарни харид қилиш учун катта қадам ташламоқчи

Tolibjon Qosimov
25 апр 2019, 13:15
Мадриднинг "Реал" клуби учун ёзда "Челси" вингери Эден Азарни сотиб олиш 100 миллион евро атрофидаги маблағга айланади.

Британия ОАВларининг маълум қилишича, келишув амалга ошса бельгияликнинг маоши солиқларни чиқариб ташлаганда 20 миллион евро бўлади. Бундан ташқари, турли қўшимча бонуслар ҳам бўлади. Мадридликлар айнан шундай таклиф билан чиқишга тайёр. Томонлар Азарнинг трансфер деталларини фақатгина мавсум якунланганидан кейин муҳокама қилишади.

Жорий мавсум футболчи 46 ўйинда 19та гол урди ва 13та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk