

Маълумотларга кўра, мадридликлар биринчи навбатда Гарет Бэйл билан хайрлашмоқчи. "Реал" Хамес Родригес трансферидан 60, Матео Ковачичникидан эса 50 млн. евро ишлаб олмоқчи.
Дани Себальос ва Маркос Льорентелар 40 млн. еврога баҳоланмоқда, Мариано - 20 млн, Майораль эса 12 млн. еврога. Мадридликлар Кейлор Навасни 10 млн. евро эвазига "Порту"га пуллашмоқчи.
"Реал" умумий ҳисобда 312 млн. евро ишлаб, ёзги трансфер ойнасидаги харажатларни шу пуллар эвазига ёпмоқчи. Мадрид клуби ёзда бир қатор катта трансферларни амалга оширишни режа қилган.



