UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  0 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  22 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  5 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  7 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  7 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди Янгиликлар

Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди

Стерлинг атрофидаги вазият жиддий.

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Рахим Стерлинг ёзги трансфер ойнаси якунланишида Саудия Арабистони клубларидан таклифлар олган бўлса-да, жамоани тарк этишдан бош тортди. Бу ҳақда Times Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, шу қароридан сўнг 30 ёшли англиялик футболчи январдаги трансфер ойнасигача асосий жамоадан алоҳида ҳолда машғулот олиб боради. Шунингдек, “Челси” Стерлинг билан 2027 йил ёзигача амал қиладиган шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Журналист Бен Жейкобснинг ijtimoiy tarmoq X (собиқ Twitter)да маълум қилишича, Стерлинг клубни алмаштиришни истамаяпти, чунки ҳафтанинг 300 минг фунт (£) (тахминан 346 минг евро)лик маошидан воз кечишга тайёр эмас.

Ўтган мавсумда Стерлинг “Арсенал”да ижара асосида тўп тепди ва 28 учрашувда 1 та гол, 5 та голли пас қайд этди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 10 миллион еврога тенг.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика