
"Бу биз учун сўнгги имконият эди. Биринчи бўлимда кўплаб имкониятларга эга бўлдик, аммо иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўз маҳоратини кўрсатишди. Биринчи ғалабамиздан жуда хурсандмиз ва бу сўнггиси бўлмайди деб умид қиламан.
Ўйинда тактик ҳаракатлар тўғри бажарилди, аммо биринчи бўлимда мақасдимизга эриша олмадик.
Австрияга келадиган бўлсак, улар кучли жамоа ва биз навбатдаги рақиб ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. Авваламбор, футболчиларга дам олиш учун вақт бериб, кейин ўйинга тайёргарликни бошлаймиз" - дейди Равшан Ҳайдаров.