Равшан Элибоев: “Каспий” билан мавсум якунига қадар шартнома имзоладим”
11 фев 2022 15:23
Янгиликлар
Равшан Элибоев: “Каспий” билан мавсум якунига қадар шартнома имзоладим”
“Локомотив” футзал жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев ҳам фаолиятини Қозоғистонда давом эттиради.
У “Каспий” футзал жамоаси билан шартнома имзолади. Шундан сўнг унинг янги жамоасига ўтиши борасида фикрларига қулоқ тутдик.
“Каспий” жамоасидан таклиф жуда оддий бўлди. Яъни, “Инстаграм” орқали жамоа бош мураббийи Дилмуҳаммад Сулаймонов таклиф билан чиқди. Ўз жамоасида мени кўришни истаётганини маълум қилди. Таклифни ўйлаб кўрдим ва “Локомотив” раҳбарияти билан маслаҳатлашиб, ўзаро келишган ҳолда эркин агент мақомида “Каспий” футзал жамоаси билан шартнома имзоладим. Шартномам мавсум якунига қадар мўжалланган.
6 февралдан машғулотларга қўшилдим. Жамоадошларим мени илиқ кутиб олишди.”Каспий”да барча шароитлар бор. Ҳозирча ҳеч қандай муаммо йўқ”, - дея сўзини якунлади Элибоев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар