UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  2 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  6 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  28 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  5

Равшан Элибоев: "Жамоамиз ЕЧЛга йўлланма олиш учун курашмоқда" Янгиликлар

Равшан Элибоев: "Жамоамиз ЕЧЛга йўлланма олиш учун курашмоқда"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев айни вақтда фаолиятини Қозоғистонда давом эттирмоқда.

У "Каспий" жамоаси сафида кубок баҳсида гол уриб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. Учрашув қаҳрамонини фикрларига қулоқ тутдик.


Асосий мақсад ҳақида

"Бу жамоа ташкил топганига 2 йил бўлганига қарамай олдига улкан вазифалар қўйган. Жорий  йилги мавсумдаги асосий вазифа кубокда финалга қадар етиб бориш ва Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Худо хоҳласа,  Қозоғистон ва Ўзбекистон футзал мухлисларини хурсанд киламиз.


Гол ургани ҳақида

"Ҳа албатта бундай ўйинларда кераклик паллада гол уриш жуда ҳам ёқимли. Тўғрисини айтсам фаолиятимда нечта гол урганимни санаб чиқмаганман (кулади). Асосийси давомли ва бардавомли бўлишини хоҳлайман ва бунга эришиш учун интиламан.


Қозоғистонда футзалга эътибор қай даражада?

"Бу ерда футзалга бўлган эътибор жуда ҳам юкори даражада. Ҳар бир жамоани футзал мактаблари ва топ даражадаги легионер футзалчилари мавжуд. Ҳар томонлама бизнинг чемпионатдан фарқ қилади. Нафақат Ўзбекистон футзали,  Европада ҳам ўз ўрнига десам муболаға бўлмайди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика