UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  4 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  8 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  3 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман" Янгиликлар

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Кувайтда давом этаётган Осиё Кубоги баҳслари ва Баҳрайнга қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Мусобақа ташкилотчилиги ҳақида

— Турнир яхши ташкил этилган. Бизни яхши кутиб олишди, шароитлар ташкил этиб беришди. 

— Ўтказилган икки ўйин ҳақида

— Рақибларимизни яхши ўрганиб чиқдик. Хусусан, Туркманистон билан кечган ўйинда кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олдик. Тожикистонга қарши ўйинга келадиган бўлсак, учрашувни яхши бошладик. Бироқ иккинчи таймда Тожикистон ҳам ўйинни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қила бошлади. Улар билан жуда кўп тўқнаш келдик. Шу сабабли улар бизни яхши ўрганган ва бу нарсалар ўйинда қўл келди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик ва кейинги босқичга чиқдик.

— Жамоани руҳлантириш ва Тожикистон билан ўйиндаги сейвлар ҳақида

— Ҳар битта ўйиндан олдин ҳамма концентрациясини жамлаб, ўзини руҳан тайёрлаб чиқади. Аслида ҳамма нарса тажрибани ортидан келади. Биз бу жамоа билан Жаҳон чемпионатида ўйнадик, шу сабабли барибир тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар қандай босим ва қийин вазиятда бу нарса сизга қўл келади.

— Ўтказиб юборилган голлар ҳақида

— Имкон қадар дарвоза дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қилдим. Ҳар икки голда ҳам имкон қадар зарбаларни тўсишга уриндим, лекин рақиб ҳам ўзига яраша потенциали юқори футзалчи эди, шу сабабли улар ҳам имкониятдан фойдалана олишди. 

— Баҳрайн билан бўладиган ўйин ҳақида

— Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман. Баҳрайнга келадиган бўлсак, рақибни ўрганмоқдамиз. Ўтган ўйинлардаги хатоларни кўриб чиқиб, бу баҳсда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Баҳрайн билан чиройли ўйин кўрсатамиз.


Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги сўнгги ўйинда футзалчиларимизга Баҳрайн терма жамоаси рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди ва чорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика