ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди
19 окт 07:30
Янгиликлар
ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди
Бизнинг вақт билан тунда Чилида U-20 ЖЧнинг учинчи ўрин учун учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Колумбия Францияга қарши баҳс олиб борди. Учрашув тақдирини биттагина гол ҳал қилди. Бронза учун кечган баҳснинг 2-дақиқасида Лотин Америка жамоаси ярим ҳимоячиси Оскар Переа гол урди ва бу баҳсдаги ягона гол бўлиб қолди.
Шу тариқа, Колумбия Чили мезбонлигида ўтаётган мусобақада бронза медалларига эга чиқди.
Финал эртага Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланади. Финалда Аргентина ва Марокаш ўзаро баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар