"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди
17 окт 21:21
Янгиликлар


"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди
Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи
Ушбу хабарга ЎФА матбуот хизмати баёнот билан чиқди.
"Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2025 йил 17 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ мураббийлар штаби аъзолари бўйича эълон қилинган мақолада келтирилган маълумотлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи ёрдамчи мураббийлари меҳнат шартномаларида белгиланган “бош мураббийнинг меҳнат шартномаси бекор бўлганда ёрдамчи мураббийларнинг ҳам шартномаси бир вақтнинг ўзида бекор бўлиши” опциясининг ишга тушганлиги боис, улар билан шартномалар бир томонлама автоматик тарзда бекор бўлган ва бу ҳақида уларга маълум қилинган.
Собиқ бош мураббий шартномасининг тарафларнинг розилиги билан бекор бўлиши ва жамоага янги мураббийлар штабининг келиши собиқ мураббийлар штаби аъзоларининг шартномаларини ҳам бекор бўлишига олиб келади.
Терма жамоа собиқ бош мураббийи ёрдамчи мураббийлари меҳнат шартномаларига киритилган ушбу бандлар ФИФА ва Спорт Арбитраж суди юриспруденсиясида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади.
Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тегишли бандларга асосан шартномалари бекор бўлган мураббийлар штаби аъзоларига бошқа ёш тоифасидаги терма жамоаларда ишлаш бўйича таклифлар берилган эди", - деб ёзилади расмий баёнотда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар