UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  0 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  1 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  3 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  1 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  12 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5

"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди Янгиликлар

"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди

Бугун сайтимизда миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Сречко Катанецнинг ёрдамчилари ЎФАни судга бериши борасида хабар чиққанди.

Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи

Ушбу хабарга ЎФА матбуот хизмати баёнот билан чиқди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2025 йил 17 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ мураббийлар штаби аъзолари бўйича эълон қилинган мақолада келтирилган маълумотлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи ёрдамчи мураббийлари меҳнат шартномаларида белгиланган “бош мураббийнинг меҳнат шартномаси бекор бўлганда ёрдамчи мураббийларнинг ҳам шартномаси бир вақтнинг ўзида бекор бўлиши” опциясининг ишга тушганлиги боис, улар билан шартномалар бир томонлама автоматик тарзда бекор бўлган ва бу ҳақида уларга маълум қилинган.

Собиқ бош мураббий шартномасининг тарафларнинг розилиги билан бекор бўлиши ва жамоага янги мураббийлар штабининг келиши собиқ мураббийлар штаби аъзоларининг шартномаларини ҳам бекор бўлишига олиб келади.

Терма жамоа собиқ бош мураббийи ёрдамчи мураббийлари меҳнат шартномаларига киритилган ушбу бандлар ФИФА ва Спорт Арбитраж суди юриспруденсиясида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади.

Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тегишли бандларга асосан шартномалари бекор бўлган мураббийлар штаби аъзоларига бошқа ёш тоифасидаги терма жамоаларда ишлаш бўйича таклифлар берилган эди", - деб ёзилади расмий баёнотда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+4   
17 окт 22:07:52
BXZ BXZ
Abror_Tursunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sizlar nima qilsalaringiz ham qonunga to'g'ri kelaveradiya)))
Чунки Фифа конунлари асосида иш тутилган шунга конунга ту́гри келган нимаси тушунарсиз . Демак У́фада хам конунни яхши тушунадиганлар ишларкан бу яхши холат .
+1   
18 окт 08:10:59
TOMJIQ_OLOT
Судга мурожаат қилиш ҳар кимнинг ҳуқуқи. Судга берди дегани, у ҳақ дегани эмас. Бу вазиятда 100 фоиз ЎФА ҳақ! Респект!
   
18 окт 11:08:15
intilganga tòle yor
Кападзе билан Катанец йордамчи мураббийлари ЖЧ йулланмаси кулга киритилгунга кадар бирлашишди,ЖЧ да бирга ишлашга иккала томон хам
ма'сулийатни буйнига олишни хохламади.Поезд кетгандан кейин эса кулида билет билан поездан колиб кетганлар билет сотгандарни судга бермокчи
Менимча...
   
17 окт 22:54:38
JAHONGIR ISROILOV
Бош тренер кетганидан кейин ердамчилари ҳам кетадида мажбур
   
17 окт 22:54:30
JAHONGIR ISROILOV
Бош тренер кетганидан кейин ердамчилари ҳам кетадида мажбур
   
17 окт 22:30:24
STENLESS..R
УФАгажарима солса нормал сизлар клубларга футболчиларга жарима соласизлар уларчи билишимча улар яхшигина сизларни дуо килиб фарзандини ризкидан кийиб жарима тулашади сизлар маош олиб оила бокасизлар зй Аллохим бошка гапим йук
   
17 окт 22:17:38
dessi anvar
мени бундай майда чуйда нарсаларга аралаштирма , велосипедингни топиб беришади
-1   
18 окт 00:57:34
Кодиржон
Юкоридагиларди УФА буйича фикри яхши гаплашгандим манимча утдиз деган екан )))))(шайтанат)
-1   
17 окт 21:27:52
Abror_Tursunov
Sizlar nima qilsalaringiz ham qonunga to'g'ri kelaveradiya)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика