Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр
23 апр 19:22
Янгиликлар
"Реал" ёшлар жамоаси бош мураббийи Рауль Гонсалес "қироллик клуби"ни тарк этишга тайёр. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Мутахассис 2019 йилдан буён "қаймоқранглилар" ёшлар жамоасини бошқариб келмоқда. Сўнгги йилларда унга кўплаб клублардан таклиф бўлди, лекин у асосий жамоани бошқариш умидида шу ерда қолди.
Эндиликда Рауль "Реал"ни тарк этиб, бош мураббий сифатида ишлашга тайёр. Испанияликнинг "қироллик клуби" билан шартномаси 30 июнга қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
17:12
Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади 9
Фикрлар