UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  11

Расмий хабар: Эргаш Исмоилов — АГМК футболчиси Янгиликлар

Расмий хабар: Эргаш Исмоилов — АГМК футболчиси

Таркибни янада кучайтиришга интилаётган ва селекция ишларини фаолдик билан давом эттираётган АГМК бугун навбатдаги трансферни амалга оширди.

АГМК ўтган йиллар мобайнида «Бухоро» шарафини ҳимоя қилган тезкор чап қанот ҳимоячиси - Эргаш Исмоилов билан шартнома имзолади. Ажойиб тезлик ва юқори иқтидор эгаси эндиликда «кончилар» либосида АГМК шаънини ҳимоя қилади. Эргаш Исмоилов эркин агент сифатида АГМК билан 1 йиллик битимга имзо чекди.

Эргаш Исмоилов 1995 йили Хоразм вилоятида таваллуд топган.

Футболчи 2014 йилдан эътиборан «Бунёдкор» жамоасида катта футболга қадам қўйган. 2016 йилги мавсумда «Металлург» шарафини ҳимоя қилган. 2017-2020 йилларда эса «Бухоро»да барқарор ўйин кўрсатган иқтидор эгаси янги мавсумдан бошлаб АГМК либосини кияди. Эргаш Исмоилов фаолияти давомида жами 110 учрашув ўтказган ҳамда рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол этган.

Ўзбекистон чемпионатида жами 104 ўйин ва кубокда 6 беллашув ўтказган.

Исмоилов АГМК билан шартнома имзолаганидан бениҳоят хурсанд кайфиятда АГМКдаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эргаш Исмоилов: «АГМК аҳил оиласи мени илиқ кутмб олди. Гарчи эндигина жамоага қўшилган бўлсамда таассцротлар бир олам. Тўғриси, мана 4 йилдан буён «Бухоро»да ўйнадим ва энди ўзимни кучли жамоада синаб кўриш иштиёқи пайдо бўлди. АГМК ўтган икки мавсумдан буён барқарор ва юқори даражадаги жамоага айланмоқда. Қолаверса, АГМКда Миржалол Қосимов бошқарувида ўйнаш истаги мени Олмалиққа чорлади. АГМКни танлаганидан хурсандман. Режа ва мақсадлар улкан. Худо хоҳласа янги мавсумда янада кучлироқ ўйнаб, Олмалиқ шаҳрига янги ғалабаларни тақдим этишга уринамиз. Агарда янги жамоамда 28-рақам бўш бўлса, одатдагидек ўзим учун севимли бўлган 28-рақамни танлашни режалаштирганман. Мабодо бошқа томондан ушбу рақам банд этилган бўлса, майли бошқа рақамни танлайман. АГМК учун 2021 йилги мавсум чиройли ўтишига умидворман. Суперлига, кубок ва халқаро майдонда кўзланган вазифа ва мақсадларга эришамиз, деган умиддаман».

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Эргаш!", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика