Расман: "Шахтёр" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олди

Mirjalol Normatov
8 июн 2018, 17:45
"Шахтёр" бош директори Сергей Палкиннинг маълумотига кўра, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Оларенважу Кайоде жамоа аъзосига айланган.

"Кайоде "Шахтёр"да ўйнашни давом эттиради. Биз унинг трансферини "Манчестер Сити"дан тўлиқлигича сотиб олдик ва 5 йиллик шартнома имзоладик. У ўзини кўрсатди ва мураббийларнинг олқишига сазовор бўлди", - деди директор.

25 ёшли Кайоде "Шахтёр" таркибида шу йилнинг март ойидан буён ҳаракат қилмоқда. Шу вақтдан буён у 8 учрашувда қатнашди ва 3 гол уриб, 1 голга ассистентлик қилди. Ҳозирча футболчининг нархи борасида маълумотлар келтирилмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: soccernews.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›