UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:45ЛаЛига. "Сельта" - "Реал Мадрид" 1:1 (матнли трансляция)  7 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   0 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  0 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:12Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  1 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  2 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  3 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  4 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0 22:45Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"  5 22:30"Реал"нинг 10 футболчиси "Сельта"га қарши ўйнамайди  16

"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди Янгиликлар

"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди

Теглар :  Андижон
"Андижон" жамоасининг Қозоғистоннинг "Шахтёр" клубига қарши кечган ва муддатидан аввал тўхтатилган назорат баҳсида икки нафар футболчи жиддий жароҳат олган эди.

Жамоа бош шифокори Абдулвоҳид Ғуломов ҳамда Абдураҳмон Комиловнинг айни дамдаги ҳолати бўйича расмий маълумот берди.

Жароҳат олган футболчилар шифохонага олиб борилган ва керакли тиббий муолажалар ўтказилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қуйидагича:

Абдулвоҳид Ғуломов: Футболчининг ўнг қулоғи 1,5 сантиметр атрофида йиртилган ва шу сабаб жарроҳлик амалиёти ўтказилган. ЛОР тавсияси билан компьютер томографиясидан ўтказилган бўлиб, ҳозирда аҳволи қониқарли ва даволаниш режа асосида давом этмоқда.

Абдураҳмон Комилов: Унга бош миянинг ёпиқ жароҳати ва ўрта даражадаги бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган. Невропатолог тавсияси билан КТ қилинган. Абдураҳмоннинг ҳам ҳолати ҳозирда қониқарли.

Икки футболчига ҳам шифохонадан рухсат берилган ва улар айни дамда жамоа шифокорлари назоратида бўлиб туришибди. Улар тез орада сафга қайтиши кутилмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
04 фев 22:46:59
championat
futbol emas ufc bo'lgan ekanda a
   
05 фев 09:10:46
Bahodirjon Nosirov
nazorat uchrashuvida shunday jarohatlar bo'lsa, o'yinni to'xtatib to'g'ri qilibdidaa.
   
05 фев 08:09:12
Тож
Маратик фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иккала футболчиям жарохат олган дейилган,нимага КК миллатчилик,футбол бу балет эмас,футболка тукнашувлар булади,илтимос нима булсаям миллат ажратмайлик,хаммамиз оллохни бандаси
Иккала футболчи деб бизникилар назар тутилган. Миллатчилик маъносида ёзмадим, ютубдан кўришибди рақиб бошидан жуда қўпол ўйнаган. айбдорлар хабар олсин одамийлик нуқтаи назаридан.
   
05 фев 07:57:28
Маратик
Тож фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қозоқлар хабар олибдими? Нега молдай ўйнайди, ёки шу ердаям алами борми.
Иккала футболчиям жарохат олган дейилган,нимага КК миллатчилик,футбол бу балет эмас,футболка тукнашувлар булади,илтимос нима булсаям миллат ажратмайлик,хаммамиз оллохни бандаси
   
05 фев 06:52:40
Тож
Қозоқлар хабар олибдими? Нега молдай ўйнайди, ёки шу ердаям алами борми.
   
04 фев 23:11:55
Kenny Dalgish
Соғайиб кетсин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика