Расман: "Реал" ва Бензема шартномани 2023 йилга қадар узайтиришди

Alisher
20 авг 2021, 18:13
Ҳужумчи Карим Бензема "Реал" билан шартномани узайтирди.

Франциялик футболчи 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

33 ёшли ҳужумчи "қаймоқранглилар" таркибида 2009 йилдан бери ўйнайди. Бензема бу вақт давомида 3 бор Испания чемпиони бўлди ва 4 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com