Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди

Mirjalol Normatov
6 фев 2026
Карим Бензема бугун "Ал Ҳилол" жамоаси таркибида "Ал Аҳдуд" дарвозасига 3 та гол урди.

Шу орқали у мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди. 38 ёшли ҳужумчи, шунингдек, Малкомнинг голига ассист вазифасини ҳам бажарди.

Ушбу мавсумни "Ал Иттиҳод" таркибида бошлаган франциялик форвард 30 август куни "Ал Аҳдуд", 29 ноябрда "Ал Шабаб" ва 9 январь куни "Ал Ҳолуд"га қарши баҳсларда ҳам хет-трик нишонлаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia