Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ, ёшлар, ўсмирлар ва аёллар терма жамоаларига мураббийлар тайинланди
14 фев 16:37
Янгиликлар
Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ, ёшлар, ўсмирлар ва аёллар терма жамоаларига мураббийлар тайинланди
Тошкент шаҳридаги "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасининг конференц-залида Ўзбекистон футзал федерациясининг йиғилиши давом этмоқда.
Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти томонидан "Ўзбекистонда футзални ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган стратегияси" ҳамда мамлакат футзал терма жамоаларининг янги бош мураббийлари таништирилди.
Маълум қилинишича, БМБ клуби билан кетма-кет 3 йил чемпионликни қўлга киритган Нодир Элибоев терма жамоанинг янги бош мураббийи бўлди.

Бу ҳақда Championat.asia сайти 24 январда "Эшитдик-да" рукни остида хабар берганди. Орадан 1 кун ўтиб Элибоевнинг ўзи буни миш-миш деб атаган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон аёллар термасида Фарруҳ Зокиров, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида Константин Свиридов, ўсмирлар термасида эса Дилшод Раҳматов бош мураббий лавозимини эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар