

Учрашувда парижликлар форварди Килиан Мбаппе рақиб давозасига бир марта йўл топа олди. Франциялик футболчи мусобақадаги голлари сонини 33тага етказиб, «Олтин бутса» учун курашни бой берди. Шу тариқа, 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши тўпурари «Барселона» сардори Лионель Месси бўлди. У ЛаЛиганинг 34 учрашувида қатнашиб, 36 бора гол уришга эришганди.
Қайд этиш жоизки, 31 ёшли футболчи мазкур совринни 6 маротаба қўлга киритадиган бўлди. Месси 2010, 2012, 2013, 2017, 2018-йилларда ҳам «Олтин бутса»га эгалик қилганди.




