UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  0 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  1 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  7 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  4 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3

Расман: "Навбаҳор"ни 3 нафар футболчи тарк этди Янгиликлар

Расман: "Навбаҳор"ни 3 нафар футболчи тарк этди

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини яна 3 нафар футболчи тарк этди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бу бош мураббий Андрей Антанасович Канчельскиснинг хоҳиши бўлган.

Ушбу ўйинчиларнинг барчаси ярим ҳимоя чизиғида тўп тепишади. Булар: Азиз Ибрагимов, Шаҳзод Шайманов ва Аюбхон Нўъмонов.

Ўтган мавсумда 34 ёшли тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов 16та ўйинда майдонга тушиб, 524 дақиқа тўп тепиб, 2та гол урган бўлса, 27 ёшли Шаҳзод Шайманов 19та баҳсда майдонга тушиб, 1028 дақиқа ҳаракатланган ҳамда 2та гол муаллифига айланганди.

Наманганликлар таркибига ўтган мавсумнинг 2-даврасида қўшилган 28 ёшли Аюбхон Нўъмонов эса 3та ўйинда майдонга тушиб, 86 дақиқа тўп тепганди.

Мазкур ярим ҳимоячилар ва хабар берилганидек, кеча "лочинлар" сафини тарк этган тажрибали ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновга жамоа устози Андрей Антанасович янги мавсумда эҳтиёжи йўқ эканлигини билдирди. Шу боис, ушбу футболчилар "Навбаҳор"ни тарк этишди.


Расмий хабар: Меҳмонов “Навбаҳор”ни тарк этди

"Навбаҳор" клуби мазкур ўйинчиларга жамоадаги фаолиятлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика