Расман: Испания Қироллиги футбол федерацияси Педрининг жароҳати бўйича маълумот берди
06 июл 2024 20:27
Янгиликлар
Расман: Испания Қироллиги футбол федерацияси Педрининг жароҳати бўйича маълумот берди
Педри жароҳати сабаб бир ярим ойни ўтказиб юборади.
Испания терма жамоасининг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Германияга (қўшимча вақтларда 2:1) қарши Евро-2024'нинг чорак финалининг саккизинчи дақиқасида алмаштирилди.
Ўйиннинг илк дақиқаларида немис жамоаси хавбеки Тони Кроос Педрига қарши қоидани бузди. Испан бир неча дақиқа майдонда ҳаракат қилди, аммо барибир ўйинни давом эттира олмади.
Испания Қироллиги футбол федерациясининг хабар беришича, хавбекнинг чап тизза боғламларида жароҳат аниқланган. Mundo Deportivo'нинг аниқлик киритилиша, у бир ярим ойни ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар