

Бундай қарор УЕФА Ижроқўм аъзоларининг Ньон шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди. Овоз бериш натижаларига кўра немислар "заявкаси" туркларни ортда қолдирди.
Кўхна қитъа чемпионатининг ўйинлари қуйидаги шаҳарларда ўтказилади: Гамбург, Берлин, Лейпциг, Гельзенкирхен, Дортмунд, Дюссельдорф, Кёльн, Франкфурт, Штутгарт, Мюнхен.
2024 йилнинг июнь-июль ойида бўлиб ўтадиган мусобақада 24та жамоа иштирок этади.

Бунгача Германия 2 бор Жаҳон чемпионатини ва бир маротаба Европа чемпионатини ўзида қабул қилган. 1988 йил Германияда ўтган Европа чемпионатида Марко ван Бастени бор Голландия терма жамоаси чемпион бўлган.




