"Рангник? Мен ҳатто уни кимлигини ҳам билмайман". Ибрагимович "Милан" бош мураббийлиги учун асосий даъвогар ҳақида

Alisher
11 июл 2020, 13:00
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович жамоанинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин бўлган германиялик мутахассис Ральф Рангник ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Милан"ни "Лейпциг" собиқ бош мураббийи бошқариши мумкин. Клуб 61 ёшли мутахассис билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришгани хабар қилинмоқда.

"Рангник ким у? Мен ҳатто уни ким эканлигини билмайман, - дейди Ибрагимович немис мутахассиси ҳақида.

38 ёшли форвард жорий мавсум А Серия доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gazzetta.it