Раньери: "Тоттенхэм"нинг чемпионлиги? Почеттино яна бир йил кутсин"
24 апр 2016 13:45
Янгиликлар
Раньери: "Тоттенхэм"нинг чемпионлиги? Почеттино яна бир йил кутсин"
"Маурисио яна бир йил кутсин. "Тоттенхэм" бутун мавсум давомида биздан орқада эди ва бундан ҳавотирга тушмадик. 5 очколик фарқни сақлаб қолишни истайман.
Фаолиятимга тўхталадиган бўлсак, доимо орқада бўлганман. "Лестер" чемпион бўлмаса шундай дейдиган одамлар бор: "Раньери доимо иккинчи ўринда бўлган".
"Челси"да иккинчи бўлганман, аммо бир йил олдин жамоа қура бошлаганмиз ва мавсум давомида футболчиларни харид қилганман. Биз иккинчи бўлдик. "Рома"га иккинчи турдан сўнг келганман, жамоада очко йўқ эди. Мавсум охирида 80 очко ишладик, "Интер" эса 82 очко билан чемпионга айланди. Мағлуб бўлдим, аммо бунданда кўпига эришишим мумкин эдим.
"Ювентус"га жамоа А Серияга чиққанидан сўнг келганман. Аввалига учинчи, кейин иккинчи ўринни эгалладик. Аммо яна нима қила олардим? Жамоада тўрт-беш нафар чемпионлар бор эди, қолгани - ёшлар.
"Монако"да Лига 2да ғолиб бўлдик, кейин ПСЖдан саккиз очко қолиб кетдик. Ҳозир АПЛни ютишга уриняпман" - дейди Раньери.
Фикрлар