UZ

Сўнгги янгиликлар

01:09"Галатасарой" Европа лигасини тарк этди  0 00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  24 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0 20:01"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди  3

Рамос: “Қачон истасак, “Реал”нинг энг яхши ўйинини намойиш эта оламиз” Янгиликлар

Рамос: “Қачон истасак, “Реал”нинг энг яхши ўйинини намойиш эта оламиз”

“Реал” сардори Серхио Рамос Ла Лиганинг 20-турида “Севилья” устидан (2:0) қозонилган ғалабадан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бизга шундай ўйин лозим эди. Биз майдонда барча жабҳада устунлик қилдик. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олдик, бундан хурсандмиз. Ўйин “Реал”нинг йирикроқ ғалабаси билан ҳам якунланиши мумкин эди.

Мухлислар кўз ўнгида ишончли ғалабани сақлаб қолишга уриндик. Биз илк дақиқаларданоқ рақибга босим уюштирдик ва муносиб тақдирландик. Бу биз учун муҳим эди, чунки футболда ҳар доим ҳам рақибдан устунлик қилсангда, ғалабага эриша олмайсан. Қачон истасак, ўшанда “Реал”нинг энг яхши ўйинини намойиш эта оламиз.

Мухлислар билан битта қайиқда бўлишимиз лозим. Уларга бугунги ўйинимиз ёққанлиги кўриниб турганди”, дея Рамоснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика