Рафинья ва Вермален “Реал Сосьедад”га қарши учрашувда қайданомадан жой олди

14 сен 2018, 23:02
“Барселона” Ла Лиганинг 4-турида “Реал Сосьедад” билан куч синашади.

Кўк-анорранглилар қайдномасидан илк марта ярим ҳимоячи Рафинья Алькантара жой олди. У каталонияликлар сафида Артурнинг ўрнини эгаллайди. Таркибга шунингдек ҳимоячи Томас Вермален киритилган.

“Реал Сосьедад” – “Барселона” учрашуви шанба, 15 сентябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›