

"Бу ерда ҳар хил босим мавжуд. Ҳар куни газета муқовасида, ТВ ва радио дастурларда муҳокама қилинишингиз мумкин. Мадридда рўй бераётган воқеалар бутун дунёда акс-садо беради. Бу дунёга машҳур клуб.
Жамоа ичидаги босим ҳам жуда юқори. Мухлислар ўта талабчан: ғалаба – яхши, аммо бу кифоя қилмайди, доим яхшироқ ўйнашимиз керак. Дуранг – фожеа. Бу ердаги стандартлар бошқа клубларга қараганда анча юқори.
Буни ҳис қилиб яшаша керак. Аммо мен кўп бора буни уддалай олмаган футболчиларни ҳам кўрдим", – дейди Варан "Onze Mondial" нашрига берган интервьюсида.



