Қурбон Бердиевнинг навбатдаги иш жойи деярли маълум

Eldor Akmurzayev
19 июн 2022, 09:55
Туркманистонлик таниқли мутахассис Қурбон Бердиев фаолиятини Эронда давом эттириши кутилмоқда.

69 ёшли мураббий “Тракторсози” вакиллари билан музокара ўтказди. Томонлар келишувга эришгани айтилмоқда.

Бердиев бунга қадар “Қайрат” устози эди ва 6 июнь куни истеъфога чиқарилди. У 2021 йил ёзида мазкур жамоани қабул қилиб олган ва шу вақт оралиғида 32 баҳсда 14 ғалабага эришиб, 8 бор дуранг ўйнаган ҳамда 10 та мағлубиятни қабул қилиб олганди.

“Қайрат” Бердиев қўл остида Қозоғистон чемпионатида бронза медалини ҳамда мамлакат кубоги ғолиблигини қўлга киритди.

Қурбон Бердиев “Қайрат”дан ташқари, “Генчлербирлиги” (Туркия), “Мунайши” (Қозоғистон), “Ниса”, “Туркмения” (иккиси Туркманистон), “Кристал”, “Рубин”, “Ростов” (барчаси Россия) каби клубларда ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Tasnim News Agency

Сўнгги янгиликлар

Барча ›