UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  6 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  4 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  17 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1

Қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди

Футбол функционери Улуғбек Асанбаев ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши борасида гапирди.

"Шуни таъкидлайманки, мен агент эмасман ва ҳеч қачон агент бўлмаганман. Менинг вазифам футболчини спорт йўналишида қўллаб-қувватлаш ва футболчи учун тўғри мураббий ҳамда жамоаларни танлашдир. Футболчининг агенти Гайрат Хасбиуллин. 

Шу фурсатдан фойдаланиб, ЎФА раҳбарлари Абдусалом Азизов, Равшан Эрматов, Одил Аҳмедов ва ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаевга алоҳида раҳмат. Уларнинг бевосита иштирокида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқди, U-20 терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди, Олимпия терма жамоаси Олимпиадага тарихий йўлланмани қўлга киритди ва миллий терма жамоа ЖЧ саралашида муваффақиятли одимламоқда. Айнан мана шу омил европалик скаутларнинг ўзбек футболчиларига эътибор қаратишларига сабаб бўлди. Бу инсонларга катта раҳмат ва меҳнатлари учун таъзим қиламан.

Ўзбекистон ва қозоғистонлик футболчиларни илиқ кутиб олгани учун Беларусь мамлакати ва беларусь халқига миннатдорлик билдираман. Футболчиларнинг ривожланишида беларуслик мураббийлар Анатолий Юревич ва Владимир Белявскийнинг ҳиссаси катта. 

Оғир дамларда тўғри маслаҳатлар берган ва қўллаб-қувватлаган устозларимиз Рустам ака Мирсодиқов, Марат ака ва Александр Азимовга катта раҳмат айтмоқчиман. 

Бу бизнинг умумий ғалабамиз бўлиб, футболчиларимизга Европада ўйнаш ва миллий терма жамоани халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиш имконини бермоқда.

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери – бизнинг умумий ғалабамиз. Умид қиламанки, бу Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ривожини янада тезлаштиради. Умид қиламанки, бу трансфер қолган футболчиларимизнинг Европа ва халқаро майдонда муносиб иштирок этишда давом этишлари, миллий терма жамоаларимиз сафида яхши ўйнашларига сабаб бўлади", – деди Асанбаев.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика