«Қўқон-1912» яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

Khoja
15 фев 2025, 10:44
«Қўқон-1912» жамоасининг матбуот хизмати навбатдаги трансферни эълон қилди.

Ўтган мавсум ОКМК ва «Қизилқум» сафида ҳаракат қилган Бахтиёр Қосимов «Қўқон-1912» жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолади.

Футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушган.

Футболчи фаолияти давомида «Андижон», «Сурхон», «Ал Ҳор», «Қизилқум» ва ОКМК жамоаларида ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: @FCKOKAND