UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  1 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  1 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  15

“Қўқон-1912” шифокори: “Норбеков ҳамда Бердиевларнинг аҳволи биз ўйлагандан анча яхшироқ” Янгиликлар

“Қўқон-1912” шифокори: “Норбеков ҳамда Бердиевларнинг аҳволи биз ўйлагандан анча яхшироқ”

Сoca Cola суперлигасининг 21-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувида Қўқонликларнинг икки нафар футболчиси жиддий жароҳат олган эди.

Суҳроб Бердиев ҳамда Шоҳназар Норбековларнинг саломатлиги борасида хавотир олиб кўплаб мухлислар ҳамда ОАВ ходимларидан мурожаатлар бўлмоқда. Биз “Қўқон-1912” жамоаси шифокори Бобурхўжа Абдазовдан футболчиларнинг аҳволи қандайлиги ҳақида сўрадик.

-АГМК билан бўлиб ўтган ўйин биз учун эсдан чиқмайдиган ўйин бўлди десам бўлади. Сабаби икки нафар футболчимиз ўйин давомида жиддий жароҳат олиб , тез ёрдам машиналари хизматидан икки марта фойдаланишимизга тўғри келди. Норбеков бир сутка давомида Қўқон шаҳридаги тез тиббий ёрдам марказида шифокорлар назоратида бўлиб турди. Кеча Тошкент шаҳридаги "Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази"да  Шоҳназар Норбеков ҳамда Суҳроб Бердиевларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдик. Тиббий кўрик натижаларига кўра Норбековга “пешона суяги ташқи пластинкасининг синиш” ташҳиси қўйилди. Мутахассис шифокорлар бу вазиятда беморнинг хохишига қараб пластик жарроҳлиги амалиётини  қўлласа бўлади. Агар ўзи истамас операциясиз ҳам даволаш мумкинлигини таъкидлашди. Норбеков жарроҳлик амалиётидан воз кечди.Шоҳназар барча дори дармонлар билан таъминланиб,  уй шароитида даволаш муолажаларини  ўтказадиган бўлди. Бизни хурсанд қилгани Шоҳназарнинг пешона суяги ички пластинкасига  зарар етмаган.

Суҳроб Бердиевга эса “ўнг оёқ кичик болдир пастки 1/3 қисми ҳамда ички тўпиқ суягининг синиши” ташҳиси қўйилди. Бердиевга Қўқон шаҳар тез тиббий ёрдам  марказида  дастлабки текширувлар ўтказилиниб, ўша жойнниг ўзида оёғига гипс боғламлари қўйилган эди. Футболчи республика шошилинч тиббиёт ёрдам  марказида қайта кўрикдан ўтказилгандан сўнг, бу ердаги  ҳамкабларимиз билан маслаҳатлашган ҳолда бироз шошилмасликка қарор қилдик. Бердиев бир хафта давомида шифокорлар назоратида бўлиб туради. Агар синган суяклар гипс ёрдамида битишни бошласа жарроҳлик амалиёти қўлланилмайди. Акс ҳолда эса футболчи жарроҳлик столига ётишига тўри келади. 

Ҳар икки футболчилар  камида 30-45 кун оралиғида даволанишига тўғри келади.

Шу ўринда футбол учрашуви куни бизга ўзларининг амалий ёрдамларини берган АГМК шифокори Ислом ака Абаевга ҳамда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорларига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика