UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  101 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  15 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  17 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   255 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  23 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

"Қўқон-1912": Иккинчи ёшлигини ўтказган футболчилар Янгиликлар

"Қўқон-1912": Иккинчи ёшлигини ўтказган футболчилар

Теглар :  Қўқон-1912
Якунига етган мавсумда "Қўқон-1912" сафида бир қатор ёш футболчиларни ёрқин ўйин намойиш этгани ҳақида маълумот бергандик.

Бугун эса ўзини кўрсатган ёши катта футболчилармиз хусусида тўхталиб ўтамиз.

Тан олиш лозим, Носир Отақўзиев ушбу мавсумда ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказди. Мавсум бошида “Қўқон-1912” сафига келиб қўшилган ҳужумчи рақиблар дарвозасига 9 та тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Унинг бир қатор голлари жамоамизга муҳим ғалабаларни тақдим этди. Отақўзиев голлар сонини ошириши ҳам мумкин эди. Аммо турли сабабларга кўра, у бир нечта учрашувда майдонга туша олмади.

31 ёшли футболчи майдондаги маҳоратидан ташқари, ўзи тутиши ва муомаласи билан ёш жамоадошларига ўрнак бўла олди.

Яна бир ёши катта футболчиларидан бири Алексей Николаевдир. Бир пайтлар терма жамоамизнинг етакчиси бўлган ҳимоячининг ўйинида бироз пасайишлар кўзатилганди. Аммо “Қўқон-1912” жамоасига келиб қўшилгач, у яна олдинги салоҳиятини тиклай олди. Николаев ҳимоядаги ишончли ўйинлари орқали қўқонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланди.

Николаев мавсумда бирорта гол кирита олмаган бўлса, ҳам ғалабаларда ўз ҳиссасини қўшганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Ўзини тутиши орқали ҳам жамоадошларига ўрнак бўлишдан тақшари, бу футболчилар жамоага жуда катта фойда келтиришди. Улар машғулотлардан ҳам ёшлардан кўра кўпроқ тер тўкиши таҳсинга сазовор.

Жамоа сафида мана шундай фидойи футболчилар сони кўп бўлишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика