

Ўтган йил биринчи лигадан олий лигага чиққан клуб чемпионат тугашига 1 тур қолганида 31 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. "Қўқон-1912" кеча ўз майдонида "Сўғдиёна" клубини қабул қилиб 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Таъкидлаш лозимки, қўқонликлар илк бор ушбу рақибга ўз майдонида ютқазиб қўйишди.
30-турда "Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлади. Ушбу ўйинда жамоага ким мураббийлик қилиши ҳозирча маълум эмас.



