"Қўқон-1912": 2016 йилнинг муҳим ҳодисалари (ФОТОМАҚОЛА) 1-қисм
30 дек 2016 08:33
Янгиликлар
"Қўқон-1912": 2016 йилнинг муҳим ҳодисалари (ФОТОМАҚОЛА) 1-қисм
Қуйидаги фотомақоламиз орқали 2016 йилнинг муҳим ҳодисаларини ёдга олишга қарор қилдик.
Жамоамиз аъзолари йилнинг биринчи мусобақаси – “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2016” баҳсларида иккита таркиб билан иштирок этишди. Аммо 2015 йилда бўлгани каби финалга чиқиш насиб этмади. Ўйлаймизки, янги йилда ушбу мусобақада ғолиб бўлиш айнан “Қўқон-1912” жамоасига насиб этади.
Одатга кўра, янги мавсум бошланиши арафасида “Марказий” стадионда “Қўқон-1912” жамоаси сафига келиб қўшилган янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди. Унда ОАВ вакиллари ва мухлислар иштирок этишди.
2016 йилги мавсум бошланди. Олий лига 1-турида Олий лига дебютанти “Обод” меҳмонимиз бўлди. Мазкур ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Илья Ильин жамоамизнинг чемпионатдаги биринчи голига муаллифлик қилди.
Йилнинг энг ёқимли воқеаларидан бири – Ўзбекистон кубоги баҳслари доирасидаги ўйинларда бўлди. Март ойида Наманганда меҳмон бўлган футолчиларимиз дербида ғалаба қозонишиб, мухлисларга қувонч бахш этишди.
Умуман олганда, Кубок баҳсларида вакилларимиз ёмон иштирок этишгани йўқ. “Қўқон-1912” жамоаси ушбу мусобақада чорак финалга қадар етиб борди.
Яна бир дерби ва яна бир ажойиб ғалаба. Бу сафар Носир Отақўзиев ғалаба тўпи муаллифи бўлди.
Жамоамизнинг ёш ўйинчиси Ойбек Рустамов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ййиғинларида кейин эса Осиё чемпионатида қатнашди. Бу эса Қўқон футболида яна бир юлдуз етишиб чиқаётганидан далолат.
Айтганча, жорий йилда Ойбек Рустамов олий лигадаги деют учрашувини ҳам ўтказишга муваффақ бўлди.
Олий лига 9-тур доирасида ўтказилган Намангандаги “Навбаҳор”га қарши ўйиндаги шармандали мағлубиятдан кейин жамоамиз кичик йиғилиш ўтказди. Унда бош мураббий Мурод Исмоилов истеъфога чиқарилгани маълум қилинди.
Унинг ёрдамчиси Сергей Ковшов эса вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлади.
Яна бир ёш футболчимиз – Иқбол Маликжонов ҳам 2016 йилни узоқ вақт эслаб юрса ажаб эмас. Иқтидорчи ўйинчи Фарғона вилояти терма жамоаси сафида “Универсиада-2016″да кумуш медални қўлга киритди.
Энг асосийси Олий лигадаги дебют учрашувларида иштирок этди.
11-турдан кейин жамоамиз тизимида яна ўзгариш юз берди. Фарғонадаги “Нефтчи”га қарши ўйиндан кейин йиғилиш ўтказилиб, Нўъмон Ҳасанов “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди. Бу ўзргариш жамоамизга катта фойда бергани шубҳасиз.
Биринчи даврадги энг ёрқин ғалаба – “Шўртан”га қарши кечган ўйинга тўғри келди.Ғузорликларга арши кечган баҳсда вакилларимиз 4:2 ҳисобида зафар қучишди.
(Давоми бор)
Фикрлар