"Қўқон-1912": 11 йил, 4 ой, 13 кун кутилган гол
15 мар 2015 15:26
Янгиликлар
"Қўқон-1912": 11 йил, 4 ой, 13 кун кутилган гол
Қўқоннинг "Қўқон-1912" жамоаси 2003 йилдан буён олий лигада иштирок этмай келаётганди.
Куни кеча жамоа элитага қайтишини ғалаба билан нишонлади. Ориф Мамажоновнинг урган голи "Қўқон-1912" клуби учун 11 йил 4 ой 13 кундан сўнг олий лигада урилган дастлабки голга айланди.
Жамоа олий лигадаги сўнгги голни 2003 йилнинг 1 ноябрь санасида "Пахтакор" клубига қарши ўйинда урганди - 3:2.
"Қўқон-1912" кеча олий лигада ўзининг 281-учрашувини ўтказди ва 107-ғалабасини қўлга киритди. Жамоа ҳисобида 33та дуранг ва 141та мағлубият бор. Тўплар нисбати 401-547. Қўқонликлар 281та ўйинда жами 354 очко тўплашган. Олий лиганинг умумий жадвалида "Қўқон-1912" 18-поғонада бормоқда. Ундан кейинги ўринларни "Шўртан" ва "Олмалиқ" каби клублар банд этишган.

championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Фикрлар