UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  4 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  5 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  1 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  7 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  3 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  1 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  7 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  2

Қолдирилган учрашув. "Олмалиқ" - "Пахтакор" 0:3 Янгиликлар

Қолдирилган учрашув. "Олмалиқ" - "Пахтакор" 0:3

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашуви бугунга қолдирилганди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Мерзляков оширган тўпни Сергеев ва Махарадзе дарвозага йўллай олмади. 12-дақиқада Павленконинг хавфли зарбаси ноаниқ чиқди.

27-дақиқада Искандеровнинг зарбасини Хонимқулов қайтарди. Кейин Сергеев қулай вазиятдан ноаниқ зарба берди.

40-дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни очди. Искандеров-Исматуллаев-Ҳошимов комбинациясидан кейин Сергеев дарвозани ишғол қилди. Давроннинг пасидан сўнг Игорь яқин масофадан гол урди - 0:1.

45-дақиқада яна қанотдан Ҳошимов оширган тўпдан фойдаланган Козак ҳимоячилар ва дарвозабон хатосидан фойдаланиб, бўш дарвозага гол урди, 0:2

57-дақиқада Шоаҳмедовнинг яқин масофадан тепган тўпини Лобанов қайтарди.

61-дақиқада Искандеровнинг жаримадан тепган тўпини Хонимқулов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

85-дақиқада Пардаев 18 метрлардан чап оёғида юқори чап бурчакка аниқ зарба берди, 0:3.

Баҳс мана шу ҳисоб билан тугади ва "Пахтакор" уч очкога эга бўлди.


18-турнинг қолдирилган ўйини. 7 сентябрь (якшанба)
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:3
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент)
Голлар: Игорь Сергеев 40 (Даврон Ҳошимов). Владимир Козак 45 (Даврон Ҳошимов). Баҳодир Пардаев 85
"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Азамат Исроилов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (Жаҳонгир Жиямуродов, 79), Достон Абдураҳмонов, Никита Павленко, Шакер Зуаги (Зафар Полвонов, 67), Диёр Туропов, Санжар Шоаҳмедов, Исломбек Исоқжонов
Захира: Акмал Ортиқов, Темур Кагиров, Петар Франжич, Зоҳир Пиримов, Дилявер Абибуллаев.

“Пахтакор”: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Владимир Козак, Жамшид Искандеров (Жалолидин Машарипов, 89), Ойбек Қиличев (Баҳодир Пардаев, 53), Игорь Сергеев (Станислав Андреев, 87)
Захира: Никита Рибкин, Боян Миладинович, Анвар Солиев, Игорь Рогованов,

Огоҳлантиришлар: Шакер Зуаги 60, Даврон Ҳошимов 73, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 76,

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика