UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  23 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  25 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  24 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1

“Қизилқум” — “Сўғдиёна” учрашувида голлар шоуси Янгиликлар

“Қизилқум” — “Сўғдиёна” учрашувида голлар шоуси

Аввал хабар қилганимиздек, Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 12 февралдан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Режага кўра, кончилар мазкур йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни мўлжаллашган. Дастлабки  назорат ўйини 13 февраль куни “Бунёдкор” стадиони машғулотлар майдонида ўтказилди. Унда “Қизилқум” жамоаси Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари билан куч синашди.

Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги мураббийлар штаби мазкур баҳсда барча ўйинчиларга имконият беришга шошилишмади. Иккинчи бўлимда навоийликлар таркибида  атиги битта ўзгариш амалга оширилди. Унда бетоблиги туфайли Фарғонадаги машғулотларда иштирок эта олмаган Сарваржон Холматов захирадан Алишер Юсупов ўрнига ўйинга қўшилди.

Ўйин асосан навоийликлар ташаббуси остида кечди. Буни якуний ҳисоб ҳам тасдиқлаб турибди. Ҳужумкор ўйин намойиш этган кончилар рақиб дарвозасини беш бор ишғол этиб, ўз дарвозалари тўридан учта тўп олиб чиқдилар. Якуний ҳисоб — 5:3!

Тўпларни навоийликлардан Андрей Деркач, Баҳриддин Ваҳобов, Самандар Шодмонов ҳамда Вячеслав Шевченко (иккита)лар киритган бўлса, жиззахликлардан Санжар Рихсибоев ҳамда Темур Ҳакимов (иккита) голларга муаллифлик қилдилар.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ўртоқлик учрашуви

2016 йил 13 февраль

“Қизилқум” (Навоий) — “Сўғдиёна” (Жиззах) — 5:3 (5:1).

Ҳакамлар: Рустам Лутфулин, Акбар Пўлатов, Темур Галеев.

“ҚИЗИЛҚУМ”: Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Георгий Квесиешвили, Алишер Юсупов, Азизбек Усмонов, Отабек Нарзуллаев, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Андрей Деркач, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сарваржон Холматов.

“СЎҒДИЁНА”: Темур Ғаниев, Акмал Холмуродов, Мурод Холмуҳаммедов, Сарвар Жўраев, Жаҳонгир Жиямуродов, Музаффар Музаффаров, Санжар Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Санжар Рихсибоев, Темур Ҳакимов, Фаррух Шотурсунов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Абдураҳмонов, Достон Абдураҳмонов, Собир Ҳамидов, Бобур Қосимов, Қаҳрамон Баҳодиров, Суҳроб Қобилов.

Голлар:  Андрей Деркач (14), Самандар Шодмонов (18), Баҳриддин Ваҳобов (25), Вячеслав Шевченко (28, 36), Санжар Рихсибоев (45), Темур Ҳакимов  (75-пен., 79).

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари навбатдаги учрашувни 15 февралда ўтказади. Шу куни кончилар биринчи лига вакили “Оқтепа” жамоаси билан ўзаро куч синашади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика