UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  1 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  20 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4

Қирғизистоннинг "Лидер-Академия" жамоасида ўйнаётган легионерларимиз ҳақида биласизми? Янгиликлар

Қирғизистоннинг "Лидер-Академия" жамоасида ўйнаётган легионерларимиз ҳақида биласизми?

Ўтган мавсумни "Ғиждувон" жамоасида ўйнаган дарвозабон Искандар Мўминов ҳамда "Локомотив-БФК"даги ўйинлари билан танилган ҳужумчи Арслон Султонов айни дамда Қирғизистон чемпионатининг "Лидер-Академия" (Иссиқ-кўл) жамоаси сафида ҳаракат қилишмоқда.

Сайтимиз мухбири мазкур футболчилар билан боғланиб, интервью ташкил этди.

Искандар Мўминов, дарвозабон: - Ҳозирги кунда Қирғизистон чемпионатининг "Лидер-Академия" жамоасида ўйнамоқдаман. Клуб раҳбарияти томонидан жамоага таклиф этилганимда, очиғи қарор қабул қилишда бир оз иккиландим. Лекин энди ҳаммаси яхши, жамоанинг асосий дарвозабони сифатида учрашувларда иштирок этаяпман. Жамоада бизга яратиб берилган шароитлар яхши, ойлик маошлар вақтида тўлаб берилмоқда. "Лидер-Академия" жамоаси Қирғизистон чемпионатида иштирок этади. Клуб инфратузилмаси яхши шакллантирилган, машғулотлар базаси ва майдонлар холати аъло даражада деб айтиш мумкин.

Айни вақтда бизда иккинчи давра учрашувлари бошланди. Жамоамизни Россиялик мураббий Виктор Демидов бошқармоқда.Насиб қилса, астойдил ҳаракат қилиб, жамоани юқори ўринларни эгаллашига ўз ҳиссаммизни қўшмоқчимиз.

Арслон Султонов, ҳужумчи: - Яқинда Қирғизистон чемпионатида иштирок этувчи "Лидер-Академия" жамоасига кўчиб ўтдим. Клуб раҳбарияти томонидан мени жамоага таклиф қилишди, шартнома шартлари бўйича келишиб олдик. Клубда яратилган шароитлар яхши, машғулот ўтказиш учун алоҳида майдонлар бор. Жамоа бош мураббийи Виктор Демидов ҳисобланади. Клуб раҳбарияти томонидан жамоага барча шароитлар яратиб берилмоқда. Иккинчи давранинг дастлабки учрашувида асосий таркибда майдонга тушдим. Жамоанинг асосий мақсади, бу мавсумда жамоани тўлиқ шакллантиришдан иборат.

Маълумот учун, "Лидер-Академия" жамоаси айни дамда Қирғизистон чемпионати мусобақа жадвалида сўнги ўринни эгаллаб турибди.

Бекзод Толибов суҳбатлашди


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика