UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  127 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  20 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6

"Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги": "Шўртан" бош совринга даъвогар Янгиликлар

"Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги": "Шўртан" бош совринга даъвогар

Хабарингиз бор, 2021 йилнинг 2 февралдан бошлаб, воҳада “Қашқадарё вилояти ҳокими Кубоги” учун жамоалар ўртасида мусобақа бошланди.

Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун курашга киришди.

“В” гуруҳида мезбонлик қилаётган “Оқ бўрилар” жамоаси бош соврин учун асосий даъвогар эканлигини дастлабки кунданоқ исботлаб қўйди. Биринчи турда ишончли тарзда ғалаба қозонган Ғузорлик футболчилар, навбатдаги баҳда ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Бу сафар “АЗД” жамоаси йирик - 5:1 ҳисоби билан таслим этилди.


“АЗД” - “ШЎРТАН” - 1:5.
Голлар:
Асадбек Ҳайдаров (пенальти, 39) - Сардор Тўраев (32), Ислом Шодмонов (52,55,57), Жаҳонгир Қурбонбоев (71).
“АЗД”: 1. Музаффар Аманқулов, 2. Жамшид Холмуродов, 3. Шохрух Неъматов, 4. Акмал Тўрақулов, 5. Жасурбек Шаймарданов, 6. Анвар Тўрақулов, 7. Икром Тўрақулов, 8. Баҳодир Бўронов, 9. Асадбек Ҳайдаров, 10. Азамат Мавлонов, 11. Азизбек Маматов.
Захирада: 16. Беҳруз Раҳмонов, 13. Мақсуд Аролов, 13. Файзулла Очилов, 14. Атхам Зарипов, 15. Аброр Пўлатов.
“Шўртан”: 1. Амир Лутфуллаев, 34. Шаҳбоз Жўраев, 5. Шаҳзод Абдувоитов, 6. Акром Баҳромов, 19. Шербек Эшмуродов, 8. Аҳмад Қобилжонов, 27. Ислом Шодмонов, 29. Жаҳонгир Қурбонбоев, 17. Жонибек Ғоффоров, 24. Бекзод Сувонов, 9. Сардор Тўраев.
Захирада: 16. Акмал Раҳимов,  55. Асилбек Бердиалиев, 2. Нурали Падаров, 77. Салоҳиддин Санақулов,  22. Ойбек Султонов.


Мазкур мусобақада илк бор техник натижа қайд этилди. “Микрокредитбанк” ҳамда “Зирабулоқ” жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилмади. Нарпай жамоаси номаълум сабабларга кўра, ўйинга ташриф буюрмади. Турнир Регламентига мувофиқ, “Зирабулоқ” жамоасига техник мағлубият, “Микрокредитбанк” жамоасига эса техник ғалаба ёзилди.

АНОНС: Мусобақанинг навбатдаги учинчи турида Асрор Алиқулов шогирдлари “Микрокредитбанк” (Тошкент) жамоаси билан ўзаро куч синашишади. Мазкур учрашув 5 февраль куни Ғузор шаҳридаги “Шўртан” футбол Академиясининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Ўйин соат 11:00 да бошланади.


“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика