UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  4 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  0 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  4 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  37 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3

"Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги": "Шўртан" бош совринга даъвогар Янгиликлар

"Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги": "Шўртан" бош совринга даъвогар

Хабарингиз бор, 2021 йилнинг 2 февралдан бошлаб, воҳада “Қашқадарё вилояти ҳокими Кубоги” учун жамоалар ўртасида мусобақа бошланди.

Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун курашга киришди.

“В” гуруҳида мезбонлик қилаётган “Оқ бўрилар” жамоаси бош соврин учун асосий даъвогар эканлигини дастлабки кунданоқ исботлаб қўйди. Биринчи турда ишончли тарзда ғалаба қозонган Ғузорлик футболчилар, навбатдаги баҳда ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Бу сафар “АЗД” жамоаси йирик - 5:1 ҳисоби билан таслим этилди.


“АЗД” - “ШЎРТАН” - 1:5.
Голлар:
Асадбек Ҳайдаров (пенальти, 39) - Сардор Тўраев (32), Ислом Шодмонов (52,55,57), Жаҳонгир Қурбонбоев (71).
“АЗД”: 1. Музаффар Аманқулов, 2. Жамшид Холмуродов, 3. Шохрух Неъматов, 4. Акмал Тўрақулов, 5. Жасурбек Шаймарданов, 6. Анвар Тўрақулов, 7. Икром Тўрақулов, 8. Баҳодир Бўронов, 9. Асадбек Ҳайдаров, 10. Азамат Мавлонов, 11. Азизбек Маматов.
Захирада: 16. Беҳруз Раҳмонов, 13. Мақсуд Аролов, 13. Файзулла Очилов, 14. Атхам Зарипов, 15. Аброр Пўлатов.
“Шўртан”: 1. Амир Лутфуллаев, 34. Шаҳбоз Жўраев, 5. Шаҳзод Абдувоитов, 6. Акром Баҳромов, 19. Шербек Эшмуродов, 8. Аҳмад Қобилжонов, 27. Ислом Шодмонов, 29. Жаҳонгир Қурбонбоев, 17. Жонибек Ғоффоров, 24. Бекзод Сувонов, 9. Сардор Тўраев.
Захирада: 16. Акмал Раҳимов,  55. Асилбек Бердиалиев, 2. Нурали Падаров, 77. Салоҳиддин Санақулов,  22. Ойбек Султонов.


Мазкур мусобақада илк бор техник натижа қайд этилди. “Микрокредитбанк” ҳамда “Зирабулоқ” жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилмади. Нарпай жамоаси номаълум сабабларга кўра, ўйинга ташриф буюрмади. Турнир Регламентига мувофиқ, “Зирабулоқ” жамоасига техник мағлубият, “Микрокредитбанк” жамоасига эса техник ғалаба ёзилди.

АНОНС: Мусобақанинг навбатдаги учинчи турида Асрор Алиқулов шогирдлари “Микрокредитбанк” (Тошкент) жамоаси билан ўзаро куч синашишади. Мазкур учрашув 5 февраль куни Ғузор шаҳридаги “Шўртан” футбол Академиясининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Ўйин соат 11:00 да бошланади.


“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика