

“Сўнгги ҳафталарда менинг “Барселона”га спорт директори сифатида қайтишим ҳақида турли хабарлар кўпайиб кетди. Ўйлаб кўриб, бу таклифни қабул қилмасликка қарор қилдим. Бу осон қарор бўлмади. Ахир мен бу клубга қайтишни хоҳлашимни доим айтганман. Аммо турли лойиҳалар менинг бу лавозимга тўлиқ киришишимга халақит беради. Клубга эса менга кўрсатган ишончи учун миннатдорчилик билдираман”, — деб ёзади Карлес Пуйоль.



