UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2

ПСЖ спорт директори: "Почеттино кетишни сўрамаган, Зидан билан учрашув ўтказишни тасаввур қилиш эса кулгили" Янгиликлар

ПСЖ спорт директори: "Почеттино кетишни сўрамаган, Зидан билан учрашув ўтказишни тасаввур қилиш эса кулгили"

ПСЖ спорт директори Леонардо Зинедин Зидан билан музокаралар олиб борилгани ва Маурисио Почеттинонинг ўзини "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юбориш ҳақидаги илтимоси ҳақидаги маълумотни рад этди.

"Биз Почеттинонинг кетишини хоҳламаймиз. У ҳеч қачон кетишга рухсат сўрамаган ва Маурисио тўғрисида ҳеч бир клуб бизга мурожаат қилмаган.

Зиданни жуда ҳурмат қиламиз, унинг футболчи ва мураббий сифатида қилган ишлари таҳсинга сазовор, лекин аниқ айта оламанки, у билан ҳеч қандай учрашув бўлмаган.

Ҳатто Париждаги катта меҳмонхонада ҳамманинг кўз ўнгида Зидан билан учрашув бўлиб ўтиши мумкинлигини тасаввур қилиш кулгили", — деди Леонардо.

Аввалроқ Почеттино "Манчестер Юнайтед"га ўтишни, парижликлар эса Зиданни унинг ўрнига таклиф қилмоқчи экани хабар қилинганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика