Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди
03 июл 2025 17:53
Янгиликлар
Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди
"Бавария" фахрийси Томас Мюллер ҳозирги трансфер воқеликлари ҳақида фикр билдирди ва ўйинчиларнинг трансферлари учун катта товон пуллари мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлади.
"CBS Sports" телеканалига берган интервьюсида у бундай миқдорлар ҳақиқатдан йироқ кўринишини қайд этди.
"150 млн евро нима? Бу сюрреал. Бу шунчаки клублар ўртасидаги рақам. 150 млн евро нимани англатишини ким тасаввур қила олади? Бу пулга Неймарни ололмайсиз, лекин кўплаб дарахтлар экишингиз мумкин. 150 млн евро нимани англатишини қандай баҳолашингиз мумкин? 150 млн еврога жуда яхши нарсаларни олишингиз мумкин", – деди Мюллер.
2017 йилда бразилиялик ҳужумчи Неймар трансфер қиймати бўйича рекорд ўрнатганди: ПСЖ унинг трансфери учун "Барселона"га 222 млн евро тўлаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар