Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади
03 июл 14:40
Янгиликлар
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев иштирокида Озарбайжон ва Ўзбекистон Олий Давлатлараро кенгашининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўз олган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон давлат раҳбарини мини-футбол бўйича Озарбайжон терма жамоасининг ЖЧ-2025даги ғалабаси билан табриклади.
"Илҳом Ҳайдарович, сизни Озарбайжон мини-футбол терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлгани билан муборакбод этаман. Биз катта футболга бир қадам қолганини кўрдик ва бундан чин дилдан хурсанд бўлдик", – деди Ўзбекистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон терма жамоаси Боку шаҳрида бўлиб ўтган мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Финалда терма жамоа Венгрия терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Озарбайжон пойтахтида ўтган спорт тадбирида жами 32 давлатдан жамоалар иштирок этди. Кейинги турнир 2027 йилда ўтказилиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар