"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди
		
		03 июл 13:39
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди
Туркиянинг "Фенербахче" жамоаси ПСЖ клубига Марко Асенсио учун 15 млн евро таклиф этди.
			Манбаларга кўра, улар футболчининг 2026 йилда тугайдиган шартномасининг сўнгги йили учун шунча пул таклиф қилишмоқда.
"L'Equipe" нашри хабарига кўра, "Фенербахче" вакили Асенсио билан учрашиб, шартнома шартларини муҳокама қилган, клубнинг бош мураббийи Жозе Моуринью эса жамоанинг чап қанотини кучайтирмоқчи бўлгани учун музокараларда шахсан иштирок этмоқда.
Қайд этилишича, "Реал" собиқ футболчиси Саудия Арабистони вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Асенсио ўтган мавсум 37 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. У мавсумнинг биринчи ярмини ПСЖда, иккинчи ярмини ижара асосида "Астон Вилла"да ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар