UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  14 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

ПСЖ собиқ футболчиси: "Бензема "Олтин тўп"га лойиқ. Месси ва Роналду қариди" Янгиликлар

ПСЖ собиқ футболчиси: "Бензема "Олтин тўп"га лойиқ. Месси ва Роналду қариди"

ПСЖ собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен "Олтин тўп" бу йил "Реал" ва Франция термаси ҳужумчиси Карим Бенземага топширилиши кераклигини айтди.

"Карим "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин. Кимдир совринлар ҳақида гапириши мумкин. Бу муҳим жиҳатлардан бири холос, лекин индивидуал ҳаракатларни ҳам унутмаслик лозим, футболчи маҳорати, атрофдагиларга ижобий таъсир кўрсата олиш, фэйр-плей ва бошқалар. Етакчиликни қўлга олиш, атрофдагиларга ижобий таъсир кўрсата олишда ва фэйр-плейда Бенземага тенг келадиган футболчилар жуда кам.

Бу йил у аввалгилардан кўра кучлироқ, нозик дид билан ва техник томондан ҳам юқори савияда ўйин кўрсатмоқда. Мисол учун унинг яқинда Миллатлар Лигасида Бельгия ва Испания термалари дарвозасига урган голларини олайлик. У статистика бўйича ҳам энг яхшилардан, янги мавсумда эса бутун Европада энг яхши "тўққизлик". Шунчаки унда бу йил Евро ёки Чемпионлар Лигаси соврини йўқ. Бироқ Бензема ЕЧЛни қўлга киритган мавсумларида ҳам бу қадар яхши ўйнамаганди. Криштиану Роналду "Реал"дан кетгач, Карим ўзининг янги қирраларини кашф этиб, янги даражага чиқа олди.

"Олтин тўп"ни ўз статистикаси сабаб қўлга киритган футболчилар бўлган-ку. Криштиану Роналду – улардан бири. У жуда ажойиб эди.

Месси иқтидорлироқ, маҳоратлироқ. Аммо бу икки "маҳлуқ" қариб қолди, улар кўп нарсани бошдан ўтказишди, аммо ҳозир улар "Олтин тўп" учун курашда иштирок этмаяпти. Совринни Бенземага беринг, у бунга лойиқ", – деди Ротен.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика