

Хелайфи Мадрид клубига Чемпионлар лигасида қатнашишдан бош тортишни таклиф қилди.
"Мен учун Суперлига лойиҳаси аллақачон мавжуд эмас. "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бир томондан, улар турнирда ғалаба қозонишни истайди ва деярли бир ҳафта давомида ғолибликни нишонлайди, иккинчи томондан эса, мусобақада иштирок этишни ёқтирмайди. Агар "Реал Мадрид" ўзини бахтсиз ҳис қилаётган бўлса, Чемпионлар лигасида иштирок этишнинг ҳожати йўқ. Бу барча учун дунёдаги энг яхши турнир ҳисобланади, нега испан мухлислари ҳам бу мусобақага қарши эканлигини билмайман, лекин мен учун Суперлига лойиҳаси ўлиб бўлган", — деди парижликлар раҳбари.



