ПСЖ де Лигтга "Барселона"дан кўра икки карра кўпроқ тўламоқчи

Alisher
14 июн 2019, 14:34
"Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигт "Барселона" ва ПСЖдан таклиф қабул қилиб олди.

Парижликлар унга йилига 12 миллион евро маблағ тўлашмоқчи. Каталонияликларда эса бу рақам 6 миллионни ташкил этади. Ҳимоячи шунингдек "Ювентус"га ҳам ўтиши мумкин. Туринликлар эса ҳимоячига йилига 10 миллион евро тўлашлари мумкин.

19 ёшли футболчи "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти мобайнида Голландиянинг турли ёш терма жамоаларида ҳаракат қилган. 2017 йилдан эса Голландия миллий терма жамоасида ҳаракат қилиб келмоқда.

Де Лигт жорий мавсум барча турнирларда 56та ўйинда ҳаракат қилиб, 8та гол ва 1та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›