

"Foot Mercato" нашри берган маълумотларга кўра, парижликлар АПЛдан тушиб кетган Лондон клуби билан алоқага чиқишган ва ярим ҳимоячилар — Матеуш Фернандеш ҳамда Крисенсио Саммервиллни ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришмоқда. "Вест Хэм" Фернандешни 80 миллион еврога, Саммервиллни эса тахминан 50 миллион еврога баҳолаган.
Қайд этилишича, ЕЧЛ ғолиблари "болғачилар"нинг молиявий ҳолатини зудлик билан яхшилашга мажбур эканлигидан фойдаланиб, анча фойдалироқ битим тузишга умид қилишмоқда.
Маълумот учун, Матеуш Фернандеш якунланган мавсумда жами 42 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 тадан гол ва ассист бор. Трансфермаркт нашри ярим ҳимоячини 50 миллион еврога баҳолаган. Крисенсио Саммервилл эса ўтган мавсум Лондон жамоаси таркибида жами 34 баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 5 та ассист бор. Трансфермартк нашри нидерландиялик футболчини 35 миллион еврога баҳолаган.



